Д и қ қ а т         Мақомоти  иҷроияи  ҳокимияти  давлатии  ноҳияи  Дӯстӣ  барои  ишғоли  мансабҳои  холии  маъмурии хизмати  давлатии  зерин  озмун  эълон  менамояд Мақомоти  иҷроияи  ҳокимияти  давлатии  ноҳия  

                                                    Д и қ қ а т        

Мақомоти  иҷроияи  ҳокимияти  давлатии  ноҳияи  Дӯстӣ  барои  ишғоли  мансабҳои  холии  маъмурии хизмати  давлатии  зерин  озмун  эълон  менамояд Мақомоти  иҷроияи  ҳокимияти  давлатии  ноҳия  

  1. Муовини сардори раёсати кишоварзӣ – 1 ҷой, маоши мансабӣ 1539 сомонӣ
  2. Сармутахассис- сарзотехники Раёсати кишоварзи -1 чой маоши мансаби 936 сомони

Мақомоти  худидоракунии  шаҳрак  ва  деҳоти  ноҳия

  1. Сармутахассис-муҳандиси заминсози Ҷамоати деҳоти Навзамин – 1 ҷой, маоши мансабӣ – 894 сомонӣ
  2. Мутахассис – масъалаҳои хазинадори- андози Ҷамоати шаҳраки 20 солагии Истиқлолияти Ҷумҳурии Тоҷикистон – 1 ҷой, маоши мансабӣ 600 сомонӣ
  3. Сармутахассис-муҳандиси заминсози Ҷамоати деҳоти Деҳқонобод – 1 ҷой, маоши мансабӣ – 894 сомонӣ
  4. Сармутахассис-муҳандиси заминсози Ҷамоати деҳоти Гардӣ Гулмуродов – 1 ҷой, маоши мансабӣ – 894 сомонӣ
  5. Нозири мизи ҳарбии бақайдгирӣ – масъалаҳои вобаста ба даъват ба хизмати ҳарбӣ, комиссариати ҳарбӣ, кор бо ҷавонони Ҷамоати деҳоти Гардӣ Гулмуродов– 1 ҷой, маоши мансабӣ – 732 сомонӣ
  6. Нозири мизи ҳарбии бақайдгирӣ – масъалаҳои вобаста ба даъват ба хизмати ҳарбӣ, комиссариати ҳарбӣ, кор бо ҷавонони Ҷамоати деҳоти Ҷиликӯл– 1 ҷой, маоши мансабӣ – 732 сомонӣ
  7. Нозири мизи ҳарбии бақайдгирӣ – масъалаҳои вобаста ба даъват ба хизмати ҳарбӣ, комиссариати ҳарбӣ, кор бо ҷавонони Ҷамоати шаҳраки 20 солагии Истиқлолияти Ҷумҳурии Тоҷикистон – 1 ҷой, маоши мансабӣ – 732 сомонӣ
  8. Мутахассиси пешбар – масъалаҳои ҳуқуқӣ, кор бо кадрҳо, назорат, бойгонии Ҷамоати деҳоти Ҷиликӯл – 1 ҷой, маоши мансабӣ – 732 сомонӣ
  9. Мутахассиси пешбар – масъалаҳои андози Ҷамоати шаҳраки 20 солагии Истиқлолияти Ҷумҳурии Тоҷикистон – 1 ҷой, маоши мансабӣ 732 сомонӣ
  10. Сармутахассис сармуҳосиб – оид ба масъалаҳои буҷети ҷамоати деҳоти Навзамин – 1 ҷой, маоши мансабӣ 894 сомонӣ
  11. Сармутахассис сармуҳосиб – оид ба масъалаҳои буҷети Ҷамоати деҳоти Гардӣ Гулмуродов – 1 ҷой, маоши мансабӣ 894 сомонӣ
  12. Мутахассиси пешбар ҳамоҳангсозии масъалаҳои кишоварзӣ, хоҷагиҳои деҳқонӣ, кор бо хоҷагиҳо (хонавода)-и Ҷамоати деҳоти Нури Вахш– 1 ҷой, маоши мансабӣ – 732 сомонӣ

Довталабони  дорои  маълумоти  олии  тахассусашон  ба  мансабҳои  холии  маъмурии  хизмати  давлатӣ мувофиқ, метавонанд, бо пешниҳоди  чунин  ҳуҷҷатҳо: – ариза ба унвони роҳбари мақомоти давлатӣ; – варақаи шахсии баҳисобгирии кадрҳо (бо 2-дона акси андозаи 4х6); – тарҷумаи ҳол; – нусхаи ҳуҷҷатҳо дар бораи таҳсилот; – нусхаи шиноснома – нусхаи дафтарчаи меҳнатӣ; – маълумотнома оид ба вазъи саломатӣ  (шакли 086  УЕ); – маълумот дар бораи даромад ва вазъи молу мулк; – нусхаи гувоҳномаи рақами мушахасси андозсупоранда; – нусхаи билети ҳарбӣ (барои шахсоне, ки хизмати ҳарбиро адо намудаанд); – маълумотнома оид ба надоштани доғи судӣ.  

Талаботи  тахассусӣ  барои  ишғоли  мансаби  сармутахассис   – таҳсилоти олии касбӣ, ихтисоси ба мансаби ишғолшаванда мувофиқ, ки иҷрои самараноки вазифаҳои мансаби мазкури маъмурии хизмати давлатиро таъмин карда метавонад, 2 сол собиқаи хизмати давлатӣ ё 3 сол собиқаи умумии меҳнатӣ.

        Барои  ишғоли  мансаби  мутахассиси  пешбар – таҳсилоти олии касбӣ, ки иҷрои самараноки вазифаҳои мансаби мазкури маъмурии хизмати давлатиро таъмин карда метавонад.          

Барои  ишғоли  мансаби  мутахассис – таҳсилоти олӣ ё миёнаи касбӣ, ки иҷрои самараноки вазифаҳои мансаби мазкури маъмурии хизмати давлатиро таъмин карда метавонад.

Ба суроғаи – кучаи А. Рӯдакӣ  ноҳияи Дӯстӣ бинои маъмурии мақомоти иҷроияи ҳокимияти давлатии ноҳияи Дӯстӣ,

Тел: – 21-331, 21-802, факс: 8-3248-2-18-00 муроҷиат намоянд.                     Хиёнат  бу  —  оғир   жиноят!  

Яқинда “Тожикистон” телекӯрсатуви намойишида “Хиёнат” ҳужжатли филмини томоша қилиш жараёни барчанинг эътиборини тортган бӯлса ажабмас. Филмда мамлакатда алғов-далғовли дамлардан келиб чиқиб, юрт тинчлиги, халқ осойишталиги ва уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари тамойилларида давлат хоинлари билан кечиримлилик, келишув шартномаларига имзо чекилган-ю, сӯнггиликда  улар талаби қондирилиши йӯлга қӯйилиб, масъул раҳбар кадрларнинг ӯттиз фоизлик курсисига уларнинг вакиллари ӯтирганларидан кӯрсатув намойиш этилди. Мисол тариқасида олсак, Тожикистонда фаолияти тақиқланган наҳзат террорчи-экстремист ташкилотининг қочқиндаги раҳбари Муҳиддин Кабирийнинг пинҳона иш юритишлари натижасида ғаразли мақсадлар амалини кӯзлаганию ва шу билан ҳали ошкор этилмаган кирдикорлари намойиш чоғида кӯрсатилиб ӯтилди. Давлат хоини генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилик қилган қонли қӯзғалон борасида барчани воқиф этувчи лаҳзалар намойиш этилди. М. Кабирийга нима етмас эди, халқ ибораси билан айтадиган бӯлсак, “Егани олдиндаю емагани ортида” эди. Ёки сут пиширилаётган қозонни назарда тутсак, Кабирий шу тегдаги қаймоқни истаганича сут бетидан сидириб ейиш имконига эга раҳбар эди, айнан, А. Назарзоданинг ҳам қӯлида катта чӯмичи бор эди. Улар бу қаймоқхӯрликка қаноат қилишмади, хорижлик  хожаларга югурдак бӯлди, улар кӯк қоғозга учди. Бунинг натижасида Тожикистонда ҳар қанақа амалиёт юритишга ӯзларини камарбаста тутишди. Уларнинг бу рафтори хоин, давлатга хиёнат этиш ҳисобланади. Айни дамда хиёнаткор Кабирий хориж мамлакатларида хожалари етагида қадам босаяпти, улар қӯллаб-қувватлашдан толмайди, шу боис давлат хиёнатчиси Кабирий Тожикистон ҳақида бӯҳтон ва ёлғон гапларни тарқатмоқда. Ӯз ватанига хиёнат қилгувчи шахсда аввало, виждон, орият бӯлмайди, у диёнатсиз ҳисобланади. Унда  Ватан меҳри, деган тушунча, ватандорлик ҳиссиёти сӯнган бӯлади. Унга фарқи йӯқ, хожалари қай томон йӯналтирса, лайча каби акиллайверади, чунки у рафтори туфайли кӯк қоғоз сиқимлайди. Ватан хоини кечирилмайди, хиёнат бу — оғир жиноят!

Э. РАҲМОНОВ.  ——-Шу  кун  мавзусида——–  

                 Ӯзингиз   ва  ӯзгалар учун   ниқоб   тақинг

  Коронавирус пандемияси давом этаётган ҳозирги кунларда йӯлда, бозорда юрган одамларнинг баъзилари ниқоб тақишни унутиб қӯймоқдалар. Йӯлда  барча ҳайдовчилар ниқоб тақиб машина бошқараётганларига кӯзимиз тушади. –Яхши,–дедим ёнгинамга келиб тӯхтаган машина ҳайдовчисига,–ниқоб тақиб юришлик талабларига тӯлиқ  жавоб берасизлар. –Қӯйинг шу гапларни, биз иложсиз тақамиз, йӯл ҳаракати нозирларининг қаттиқ талабига жавоб беришга мажбурмиз, бӯлмаса, бу учун яхшигина жарима тӯлашимизга  тӯғри келади. Кӯринишдан ниқоб тақилса бас, баъзи ҳайдовчиларнинг тақиб юрган ниқоблари ӯн кун давомида ювилмаган, дазмолланмаган бӯлади. Ниқобнинг кирчиллигини кӯриб ҳар қандай киши ҳайдовчиларнинг масъулиятли иш тутмаётганликларига гувоҳ бӯладилар. Ӯйланиб қолдим, пандемия юқумли касалликнинг урчиб кетмаслиги учун ҳамма ниқоб тақиб, имкони бӯлса ӯзи билан бирга антисептик суюқлигини олиб юрмоқлари шарт-ку! Ҳатто, оралиқ ижтимоий масофани сақлаш муҳим ӯрин тутади.Тиб ходимларининг маслаҳатларига кӯра, оммавий ахборот воситаларининг нашрларида чоп этилаётган манбаларида, телекӯрсатув намойишларида пандемия сабабли карантин шароитида кӯчага чиққан ҳар бир киши ниқоб тақиши, антисептик суюқлигидан фойдаланиши ва оралиқ ижтимоий масофани доимий сақлаган ҳолда ҳаракатланиши лозим, деган кӯрсатмаларни эшитамиз, кӯрамиз ва ӯқиймиз. Ӯзингиз яъни, ӯзгаларнинг вирусни юқтирмаслик учун ниқоб тақинг.Ӯзингиз ва ӯзгалар саломатлигини ӯйлаб ниқоб тақиш бу жамиятнинг соғлом ҳаётини ӯйлаган юртсевар ҳисобланади. Ҳар бир касалхона, саломатлик марказлари, тиб  нуқталарида эл саломатлиги йӯлида самарали меҳнат қилишаётган шифокорлару ҳамширалар айни пайтда пандемия даврида элдан маслаҳат ва кӯрсатмаларини аяшмаяпти. Бунинг натижасида ҳар бир оилада шахсий гигена ва санитария қоидаларига амал қилишлик талаб даражасига етказилди. Яна шуниси қувонарлики, оилаларда кунлик озиқ –овқатлари витаминларга бой маҳсулотлар билан тӯлмоқда. Соғлом турмуш тарзида жисмоний тарбия машғулотлари билан машғул бӯлувчилари сафи ортди.

 Ф. МИРЗАЕВ.                                       Китоб нурли йӯлга бошлайди  

Китоб  ҳақида донолари-мизнинг ҳикматли сӯзлари кӯп. Ҳақиқатан шундай, китоб билим манбаи, уни мутолаа қилган ҳар бир қизиқувчан кишини маърифат сари ҳидоят этади. Шунинг учун китобни яқин дӯст ҳисобловчилар ҳам бор. Китоб қайси жанр, қанақа мавзуда битилмасин у ҳар бир ӯқувчига маънавий озуқа бераолади. Энг муҳими, китоб китобхонни ота-онадек тӯғри тарбияга йӯналтиргувчи ёки зулмат қаъридан чиқариб, зиё нурига буркантирувчидир. Кейинги йилларда мамлакатимизда китоб ва китобхонликка жиддий эътибор қаратилмоқда. Мана, ҳар йил “Фурӯғи субҳи доноий китоб аст” конкурслари босқичма-босқич ӯтказилмоқда. Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси—Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон китоб мутолааси ва уни чоп этиш масаласида тезкорлик, сифатлиликка эришиш ғоясини илгари суради. Президентимиз ҳар бир йиғин ва учрашувларда китоб мутолаасига алоҳида урғу бериб ӯтмоқда. Тожикистон қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуровнинг “Тожикон” китобини кӯп нусхада чоп эттирилиши ва буни ҳар бир хонадонга совға қилиниши ҳам Миллат пешвосининг  ташаббускорлик намунаси. Президентимизнинг мамлакат Олий Мажлисига йӯллаган ӯз Паёмида китоб ҳақида шундай фикр билдирган эди:  “ Китоб маданиятли халқ ақлу заковатининг маҳсули, миллий маданиятни ҳимоялашнинг энг муҳим омили бӯлиб, сухандонлик ва гапга чечанлик қобилиятига сайқал беради. Инсоннинг фикрлаш ва дунёқарашини кенгайтириб, уни ҳаётнинг тӯғри йӯлига бошлайди”. Айни вақтда коронавирус пандемияси сабаб, уйда ӯтириб зерикмасликнинг энг қулай варианти бу бадиий адабиётларни, ӯқувчилар эса дарслик китобларини мутолаа этишидир. Китобни қӯлдан қӯйманг, у ақл чироғи, билим хазинаси.

(Ӯз мухбир).                    Қишлоқ хӯжалиги: томорқадан йил давомида икки-уч ҳосил                      Томорқа – оила  бюджети  

“Нури Вахш” қишлоқ жамоатининг “Навобод” ва “Нури Вахш” қишлоқларида истиқомат қилувчи аҳолининг аксари чинакамига бободеҳқонга айланиб кетишган. Улар томорқа ерларидан фойдаланишда иссиқхона усулини қӯллашадилар. Шу боис эрта баҳордан гулкарам, карам, бодринг, булғор қалампири, помидор ва бошқа маҳсулотлар етиштириб, бозор расталарига олиб чиқадилар. Мазкур қишлоқларда номдор  ҳисобланган Эргаш ҳожи Сатторов, Чори ҳожи Пиримқулов, Ваҳобжон Турдиев, Худойқул Маматқулов, Рустам Муқимов, Мусурмонқул Нормуродов, Мажид Тожиев, Бозорбой Хӯжақулов каби деҳқонлар тажрибаси бугун бошқалар учун ибрат мактабига айланган. –Томорқа ердан йил давомида икки-уч марта ҳосил олса бӯлади,–деган эди тажрибали деҳқон Ваҳобжон Турдиев сӯзида давом этиб.—Бу мақсадга эришишда деҳқон уддабурон бӯлиши лозим. У далада ҳар бир ишни оби-тобида уюштириб, экин ривожини илгари суришга муваффақият бӯладилар. Озуқаси берилиб, сув тарашни ҳам кӯнгилдагидек ӯтказган деҳқоннинг томорқасида экинлар ривожи ҳавас қилгудек даражага етказилади. Мана, бир мисол, ҳандалакдан бӯшаган ерга бир марта чорва озуқаси ҳисобланган маккажӯҳори экиб  олиш мумкин. Маккажӯҳорининг пояси ӯриб олингач эса, яна шу ерга қишки мавсумда узиб олинадиган гулкарам етиштириш имконияти бор. Тилнинг сӯзлашувида ҳамма нарса рисоладагидек бӯлади, аммо, деҳқон амалда тажрибакорлигини кӯз-кӯз қилмоғи зарур. Ёҳуд ҳосили узиб олинган эрта баҳорги гулкарам ӯрнига бошқа экинлар экиб, парваришни кӯнгилдагидек уюштириш бу деҳқонга даромад манбаи бӯлади. Томорқа ердан фойдаланишда деҳқон кӯпроқ изланиб иш юритиши лозим. Бугунги юмушни эртага қолдирган деҳқон вақтни ҳам ортга сураверади. Қишлоғимизда деҳқонлар бир-биримиз билан маслаҳатлашган ҳолда тажриба алмашиниб иш юритадилар. Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси—Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон иш сафари билан ноҳияларга бӯлган ташрифи чоғида ана шу томорқа ерлардан унумли фойдаланиш ва шу билан бирга имкони бӯлса, йил давомида бир ердан икки-уч марта ҳосил етиштиришни деҳқонларга кӯрсатма бергандилар. Шу нуқтаи назарга ёндошсак, аксар деҳқонлар қӯлга киритаётган даромади ҳисобига оила бюджетини мустаҳкамлаб боришмоқда. Ҳосилдан бӯшаган ерларга қуёшли кунлар ҳисоби оз қолдими, ловия, мош сингари қисқа кунларда етилиб пишадиган экинлар экишнинг ҳам имкониятини излаган ютади. Деҳқон томорқасида ҳисоб-китобли иш юритса, албатта, оила бюджети мустаҳкамланиб бораверади. Натижада деҳқон ҳовлисида шинам уйлар қад ростланади, енгил автомашина ҳам харид қилиши турган гап. Энг муҳими, витаминларга бой экинлар ҳосилидан керагидан ортиқчасини оила  аъзолари истеъмолига ажратиб, бу ерда соғлом турмуш тарзининг мустаҳкамланиши йӯлга қӯйилади.

И. ЭШМУРОДОВ.    

Шарҳи худро гузор

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

*

code